BATAFSIL MA'LUMOT UCHUN FOTOGA BOSING

НАЖМИТЕ НА ФОТО ДЛЯ ПОДРОБНОЙ ИНФОРМАЦИИ

 

«IMIRTRADE GROUP» МЧЖ Компанияси 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида энг йирик алкоголсиз яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчиларидан бири хисобланади.

«IMIR-TRADE GROUP»  «PRIDE» ва «FRUCTIS» савдо белгиси остида қуйидаги бир қатор алкоголсиз яхна ичимликларни энг юқори сифатли қўшимчалар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, булар ичида афсонавий “Буратино”, “Груша” ва “Тархун”, хамда замонавий “Кола”, “Мохито” ва “Ситро” каби ичимликлар мавжуд.  Ундан ташқари, ПЭТФ идишларида «BIOLIFE» савдо белгиси остида бир қатор газланган ва газланмаган тоза ичимлик сувларини ва «TIME TEA» савдо белгиси остида яхна чой ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

«IMIR-TRADE GROUP» томонидан ишлаб чиқарилаётган ушбу газланган ва газланмаган яхна ичимликлар Ўзбекистон Республикаси Давлат Стандарти талабларига, хамда ISO9001 Халқаро стандартига тўлиқ  мос келишини хисобга олиб, ишонч билан айта оламизки, ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғидан хавотир олмаган холда, бизнинг махсулотларни фарзандларингиз билан бемалол истеъмол қилишингиз мумкин.

Сувни тозалаш тизими Швейцариянинг «ARIONEX» фирмаси замонавий ускунаси ёрдамида, бир неча даражали механик ва зарарсизлантириш фильтрларидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ичимликларни қуйиш Германиянинг «KHS GmbH» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ускуналарда амалга оширилиши махсулотларимиз сифатини янада кафолатлайди.

Алкоголсиз яхна ичимликлар ишлаб чиқариш мураккаб юқоритехнологик жараён бўлиб, биз бу масъулиятли вазифани ўз сохасининг етук мутахассиси бўлган, юксак тажрибага эга технологларга топширганмиз. Шунинг учун хам, қадимий анъаналарга содиқ қолган холда, ичимликнинг хақиқий таъмини сақлаб келмоқдамиз!

Мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатиш ва барча замоновий талабларга жавоб бериш мақсадида, Компания кундалик равишда ишлаб чиқариш линиясини кенгайтириш, модернизация қилиш, ва янги технологияларни қўллаш устида иш олиб бормоқда!